Coca Cola Суперлига. “Бухоро” – “Машъал” учрашуви Қаршида бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, “Бухоро” спорт мажмуасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани боис “Бухоро” жамоаси жорий йилги мавсумда ўз уй учрашувларини Муборакдаги Баҳром Вафоев номидаги стадионда ўтказиб келмоқда.

Coca Cola Суперлига 25-тури доирасида бухороликлар стадион мезбони “Машъал” жамоасига қарши баҳс юртишини инобатга олиб, спорт принципларига амал қилиш мақсадида мазкур беллашув Қаршидаги “Марказий” стадионга кўчирилди.

Маълумот учун, “Бухоро” – “Машъал” баҳси 29 ноябрь соат14:00 да старт олади.

Ўқилган: 997
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича