"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу мавсум жамоанинг барқарор бўлмаган ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Муаммо муносабатда эмас. Мен ушбу саволга жавоб топишга ҳаракат қилмоқдаман.
Бу футбол ва биз бир қатор нарсалар туфайли қийинчиликлар ҳис этишимиз мумкин. Баъзида уларни тушунишнинг иложи йўқ. Агар биз биргаликда бир иш қилсак, бизни мағлуб қилиш жуда ҳам қийин бўлишини билишимиз керак. Бироқ футболда барқарорликка эришиш, энг қийин ишлардан бири...
Биз бунинг устида ҳар куни ишламоқдамиз. Вақт бироз кам, лекин барқарорликка эришишни истаймиз", - дейди Зидан.
Эртага "Реал" клуби "Алавес" билан Ла Лига 11-тур доирасида тўқнаш келади.
Санъат Шарипов
Зидан "Реал" ўйини ҳақида: Футболда барқарорликка эришиш энг қийин иш. Муаммо муносабатда эмас
Ўқилган: 1901