Роналду "Ювентус" клубининг кейинги ўйинини ўтказиб юборади

Эртага "Ювентус" клуби А Серия 9-тур "Беневенто" жамоасига қарши ўйин олиб боради.

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум беришича, "Юве" ҳужумчиси Криштиану Роналду ушбу ўйинда иштирок этмайди, чунки жамоа бош мураббийи Андреа Пирло унга ҳордиқ олиш учун имконият берган.

Ушбу мавсум португалиялик футболчи А Сериянинг 5 та ўйинида иштирок этиб, 8 та гол ва битта голли узатма амалга оширган.

Ўқилган: 1576
Андреа Пирло Италия чемпионати Криштиану Роналду Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича