"Реал" клубининг испания чемпионати доирасида кечадиган 11-тур "Алавес" жамоасига қарши ўтадиган ўйинда қайси футболчилар иштирок этмаслиги маълум бўлди.
Ушбу ўйинни ЕЧЛ "Шахтер" клубига қарши ўйинга яхши формада бориш учун соғлиғини таваккал қилишни истамаётган Карим Бензема ва мушакларида оғриқ ҳис қилаётган Дани Карвахаль ўтказиб юборади.
"Алавес" клубига қарши мадридликлар сардори Серхио Рамос ҳам терма жамоа сафида олган жароҳати туфайли ва Феде Вальверде ва Альваро Одриосолалар иштирок эта олмайди.
"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан "Интер"га қарши ўйинда иштирок этган футболчиларни қийнамаслик учун таркибда ўзгартиришлар қилади, чунки чоршанба куни мадридликлар ЕЧЛ доирасида "Шахтер" билан куч синашади.
Ҳимоячи Эдер Милитао ва ярим ҳимоячи Каземиро ўйин вақтига эга бўлиши мумкин. Улар яқиндагина коронавирусдан тузалиб умумий гуруҳга қўшилди.
"Реал" клубининг кейинги ўйинида бир неча асосий футболчилар иштирок эта олмайди