
"Бавария" клуби ҳимиоячиси Давид Алаба фаолиятини Премьер-лига ёки Лига 1 да давом эттириши мумкин.
Bild нашрининг маълум қилишича, австриялик футболчининг агенти Пини Захави январь ойида "Челси" ва "ПСЖ" клублари билан музокараларни бошламоқчи.
Алабанинг мюнхенликлар билан тузилган шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади ва ундан кейин ўйинчи эркин агент мақомини олади.