Аспиликуэта "Тоттенхэм"га қарши ўйин ҳақида: "Челси" ҳар доим Лондонда №1 бўлишни истайди

"Челси" клуби ҳимоячиси Сезар Аспиликуэта Премьер-лига 10-тур "Тоттенхэм" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу баҳс "Стэмфорд Бриж"да ажойиб муҳит бўладиган ўйинлардан бири саналади.

Ҳар йили ҳар хил бўлади ва бизнинг уларга қарши натижаларимиз жуда ҳам яхши бўлган. Умид қиламанки, биз "Тоттенхэм"ни "Бриж"да ютишда давом этамиз.

Биз ҳар доим Лондоннинг энг яхши жамоаси бўлишга ҳаракат қиламиз ва бу бизнинг №1 эканлигимизни намойиш қилади. Мана шу учун кураш олиб борамиз.

"Челси" яхши формада ва биз ўтган мавсумнинг натижасини яхшилашга ҳаракат қиламиз ва янада юқори даражага кўтарилади", - дейди Аспиликуэта.

Ўқилган: 756
Англия чемпионати Тоттенхэм Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича