ФИФАнинг Арабистон кубогида 22 та терма жамоа иштирок этади

ФИФА президенти Жанни Инфантино ФИФА Арабистон кубогини ташкил қилиш ҳақидаги режалар ҳақида маълум қилди.

Ушбу мусобақада 22 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа 2021 йили 1 декабрдан 18 декабрга бўлиб ўтади.

Янги мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги мусобақа олдидан тест равишда ташкил этилмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси томонидан кубок ўйинларида Қатар, Баҳрайн, Ироқ, Жазоир, Қувайт, Ливан, Уммон, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, БАА ва Яман термалари иштирок этади.

Африка футбол конфедерацияси томонидан эса Алжир, Жибути, Миср, Комор ороллари, Ливия, Мавритания, Марокко, Сомали, Судан ва Тунис терма жамоалари иштирок этади.

Финал босқичида иштирок этадиган 16 та жамоа тўртта гуруҳга бўлинади ва иккита энг яхши жамоа плей офф босқичига чиқади. 18 кун ичида 32 та ўйин ўтказилади.

Ўқилган: 571
Жанни Инфантино ЖЧ-2022 ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича