"Челси" клуби 36 ёшли Тиаго Сильва билан шартномани узайтирмоқчи

"Челси" клуби ҳимоячи Тиаго Сильванинг ушбу мавсумдаги иштирокидан кўнгли тўлмоқда.

Энди клуб 36 ёшли ўйинчи билан тузилган шартномада кўрсатилган келишувни узайтириш бандини фаоллаштиришни истамоқда. Бу ҳақида Sky Sports нашри маълумот бермоқда.

Лондонликлар бош мураббийи Фрэнк Лэмпард бразилиялик футболчини мавсумнинг омадли бошланишида асосий роллардан бирини ўйнади деб ҳисоблайди.

Силва "Челси" клубига шу йили ёзда "ПСЖ"да ўтган 8 йилдан кейин эркин агент мақомида келиб қўшилди.

Санъат Шарипов

Ўқилган: 675
Англия чемпионати Тиаго Силва Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича