Мануэль Нойер чемпионлар лигасида Роналдунинг рекордини янгилади

"Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер чемпионлар лигасида кетма-кет ғалаба қозониш бўйича рекорд натижа қайд этди.

"Зальцбург" клуби устидан қозонилган ғалаба германиялик дарвозабон учун кетма-кет қозонилган 15-ғалаба бўлди (2019/20 мавсумда 11 та ғалаба, 2020/21 мавсумда эса 4 та ғалаба).

Шу тариқа Нойер "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилашга эришди ("Реал" таркибида 2013/14 ва 2014/15 мавсумларда кетма-кет 14 та ғалаба қозонган).

Мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих учун "Зальцбург" устидан қозонилган ғалаба 14-си бўлди.

Ўқилган: 1154
Бавария Европа Чемпионлар лигаси Криштиану Роналду Мануэль Нойер Рекордлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича