Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур. "Интер" – "Реал" Мадрид 0:2

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 5-туридан ўрин олган "Интер" – "Реал" Мадрид учрашуви ниҳоясига етди.

Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Даставвал Эден Азар 7-дақиқада пнальтидан жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 59-дақиқада Ҳакими томонидан автогол қайд этилди.

33-дақиқада "Интер" таркибида Видаль майдондан четлатилганди, ушбу камчиликда "Қироллик клуб" оқилона фойдаланди ва якунда ғалабани тантана қилди.

Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур
Интер Италия – Реал Мадрид 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 7, пенальти Азар, 0:2 – 59, автогол Хакими.
Интер – Ханданович, Хакими (Санчес, 63), Бастони (Д`Амброзио, 46), де Врей, Янг, Видаль, Гальярдини (Сенси, 78), Барелла, Шкриньяр, Мартинес (Перишич, 46), Лукаку (Эриксен, 86).
Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Менди, Карвахаль, Варан, Эдегор (Каземиро, 58), Модрич, Кроос, Васкес, Азар (Винисиус Жуниор, 78), Мариано Диас (Родриго, 58).
Огоҳлантиришлар: Гальярдини (19), Видаль (33), Сенси (86).
Четлатиш: Видаль (33).

Ўқилган: 1323
Европа Чемпионлар лигаси Интер Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича