Боатенг: Роналду – зўр, бироқ Месси – бошқача. Лео билан машғулот олиб борсам ўзимни нуқсонли ҳис қилар эдим

"Фиорентина", "Барселона" ва "Милан" клублари собиқ ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси билан "Ювентус" тўпурари Криштиану Роналдуни таққослади.

"Месси билан бўладиган машғулотлар мени лол қолдирар эди. Мен ҳар доим айтганман, Криштиану Роналду – дунёдаги энг зўри, бироқ Месси – умуман бошқа олам. У одатий одам эмас.

Мен у билан биргаликда машғулот олиб борганимда, бутун фаолиятим давомида биринчи маротаба ўзимни нуқсонли ҳис қилганман. У ажойиб ишларни амалга оширар эди. Мен "Бўлди футболдан кетаман" деб айтишга тайёр бўлганман", - дейди Боатенг.

Ўқилган: 2182
Барселона Кевин-Принс Боатенг Криштиану Роналду Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича