The Best совринига даъвогар мураббийлар эълон қилинди

ФИФА йилнинг энг яхши мураббийга топшириладиган The Best совринига даъвогар мураббийлар рўйхатини эълон қилди.

Булар Марсело Бьелса (Аргентина, «Лидс»), Ханс-Дитер Флик (Германия, «Бавария»), Юрген Клопп (Германия, «Ливерпуль»), Хулен Лопетеги (Испания, «Севилья»), Зинедин Зидан (Франция, «Реал»).

The Best совриндорларини тақдирлаш маросими 17 декабрь куни бўлиб ўтади. Коронавирус пандемияси туфайли ушбу тадбир онлайн равишда виртуал бўлиб ўтади.

Овоз бериш жараёни 25 ноябрь куни бошланиб 9 декабрь санасига қадар давом эттирилади.

Ўқилган: 1202
The Best соврини ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича