"Барселона" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн ўз фаолиятининг бошланишини эслаб ўтди.
"Ёшлигимда 10 та биринчи дивизион франция клубига тушишга ҳаракат қилганман. Бироқ ҳеч ким менинг бўйим ва даражам туфайли олишни истамаган. Ҳеч ким ўзимни кўрсатишим учун имкон бермаган.
"Метц" мени ўзига олмаган кун энг оғир бўлган эди. Улар менинг отамга қўнғироқ қилиб "йўқ" деган. Мен бир неча кун хонамдан чиқмасдан йиғлаганман", - дейди Гризманн.
Гризманн ёшлиги ҳақида: Франциянинг 10 та клубида ўйнашга ҳаракат қилганман, бироқ ҳеч ким имконият бермаган
Ўқилган: 1847