Салоҳ коронавирусдан тузалди ва "Аталанта"га қарши ўйнай олади

"Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ коронавирусдан тузалди.

Ҳужумчи сўнгги маротаба 8 ноябрь куни майдонга тушган эди ва ЕЧЛ доирасидаги 4-тур "Аталанта"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.

"Мо умумий гуруҳ билан машғулот олиб борди ва жуда ҳам яхши ҳаракат қилди.

Унинг ва бошқаларнинг тести манфий чиққан. Шундай экан кечаги кундан кейин ҳеч нарса ўзгармаса, ўйнай олади.

Унинг тушишини кўриб чиқамиз, чунки уч кун олдин карантиндан қайтган эди", - дейди "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп.

Ўқилган: 797
Европа Чемпионлар лигаси Коронавирус Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича