Клопп жароҳатланганлар ҳақида: Янгилик йўқ, нимага биз уларга маълумот беришимиз керак

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп чемпионлар лигаси 4-тур "Аталанта" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйинда иштироки сўроқ остида бўлган Тиаго ва бошқа ўйинчилар ҳақида

"Ҳеч қандай янгилик йўқ. Кўрамиз. Мен бу ҳақида гапириш истагим йўқ, чунки "Аталанта"нинг майдонга кимни туширишини билмайман. Нима учун биз маълумот беришимиз керак?"

Ҳимоядаги ўйин ҳақида

"Қўшимча ишни қачон қиламиз? Бунга вақт йўқ. Ишимизнинг катта қисми жойлаштиришга кетмоқда, майдонда эмас.

Турли таркиб, турли шериклар. Йигитлар ўзини яхши кўрсатмоқда", - дейди Клопп.

"Ливерпуль" клуби "Аталанта" футболчиларини 26 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Ўқилган: 811
Англия чемпионати Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича