"Манчестер Сити" клуби "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олиш борасида ишларни давом эттирмоқда.
The Times нашрининг маълум қилишича, Англия клуби аргентиналик ўйинчига 10 йиллик режа тайёрлаб қўйган. Унга "Манчестер Сити"да ўйнаш, кейин эса City Football Group таркибига кирувчи тўққизта клубдан бирида тўп суриш таклиф этилади. Ушбу клублар сафига "Нью-Йорк Сити" (АҚШ), "Йокогама" (Япония), "Мельбурн Сити" (Австралия) каби жамоалар киради.
Шу билан бирга "шаҳарликлар" Мессига фаолияти якунлангандан кейин клубнинг элчиси бўлишни таклиф қилмоқчи.
"Манчестер Сити" клуби аргентиналик футболчининг трансфери реклама шартномаларидан тушадиган фойдаларнинг кескин ошишади деб ҳисоблашмоқда ва Мессининг бошқа топ-футболчилар билан музокараларда енгиллик бўлади деб умид қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Месси ўзининг "Сити"га трансферини ўтган йили ёзда бош мураббий Пеп Гвардиола билан муҳокама қилган.
Аввалроқ футболчи "Барселона" раҳбарияти билан можарога борган ва трансфер қилишларини талаб қилган. Собиқ президент Жозеп Бартомеу уни қўйиб юбормаган.
"Манчестер Сити" клуби Месси учун 10 йиллик режа тайёрлаб қўйди
Ўқилган: 2260