"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин келажакда жамоани тарк этмоқчи эмас.
35 ёшли португалиялик футболчининг туринликлар бош мураббийи Андреа Пирло билан муносабати жуда ҳам яхши.
Роналдуга 41 ёшли италиялик мутахассиснинг ишлаш услуби ёқмоқда. Пирлога эса Роналдунинг мавсумга тайёрлиги, футболчининг креативлиги манзур келган.
Tuttosport нашрининг маълумотига кўра, ҳужумчи катта эҳтимолга кўра, шартнома муддати якунланмасдан 2022 йилнинг ёзигача "Ювентус" клубини тарк этмайди.
Роналду А Сериянинг 5 та ўйинида 8 та гол киритди.