Клопп АПЛ тақвимини танқид остига олди: Биз мавсумни 11 та соғ футболчи билан якунлашимизга ишончим комил эмас

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Премьер-лиганинг шанба кунги ўйинлари жуда ҳам эрта бошланишидан норозилик билдирди ва телеузатувчиларни танқид қилди.

"Ливерпуль" клуби ЕЧЛ доирасида "Аталанта" билан чоршанба куни кечқурун ўйнайди, АПЛда "Брайтон"га қарши ўйин эса шанба куни 12:30 да (британия вақти билан) бошланади.

- Ҳамма менга тақвим тузиш қийин иш дейди, бироқ ўйинчиларга ҳам қийин бўлмоқда. Қолган барча қарорлар эса офис столида қабул қилинади.

Агар Sky билан гаплашишни бошламаса BT Sport ҳаммамиз тамоммиз. Sky ва BT ўзаро суҳбат қуриши керак. Агар биз чоршанба ўйнасак, кейин шанба куни соат 12:30 да ва мен мавсумни 11 та соғ футбочли билан якунлашимизга ишонмайман.

- Бироқ клублар трансляция қилувчилар билан ҳаммасини келишиб олишганку.

- Яна кимдир менга шартнома ҳақида гапирса, ақлдан озиб қолсам керак, чунки шартномалар коронавирус мавсуми учун тузилмаган эди.

Мана сиз ниқобда турибсиз ва биз бунга кўникдик. Ҳамма нарса ўзгаради, лекин телеузатувчилар билан тузилган шартнома эмас. Ҳамма нарса ўзгарди, бутун дунё ўзгарди!

Мен ушбу масалани сокин муҳокама қилмоқдаман, бироқ менга фақат "Ливерпуль" ҳақида гапираётганимни айтишмоқда. Йўқ. Мен футболчилар ҳақида гапирмоқдаман. Пике жиддий жароҳат олди. Энди эса Англия терма жамоаси сафида барча учта ўйинда ўйнаган Сака.

Одамлар таркибни ўзгартириб туришни сўрайди. Лекин ким билан? Бизда бир гуруҳ ҳужумчи ўйинчилар бор ва уларни алмаштириб бўлмайди, қолганлар эса ҳали ёш болалар, - дейди Клопп.

Ўқилган: 970
Англия чемпионати Жароҳатлар Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича