Ибрагимович жароҳати туфайли қанча вақт ўтказиб юбориши маълум қилинди

Ҳужумчи Златан Ибрагимович "Милан" клубининг энг яқин ўйинларида жамоасига ёрдам бера олмайди.

39 ёшли швециялик футболчи А Сериянинг 8-тур "Наполи" жамоасига қарши ўйинда дубль қайд этди ва жароҳат олди.

Ибрагимовичнинг тонгда топширган тестлари чап оёғида жароҳат борлигини аниқлади. Златаннинг аниқ тикланиш вақти чуқур текширувлардан кейин маълум бўлади.

Биринчи таҳминларга кўра, футболчи 3 ҳафтадан 4 ҳафтагача вақт ўтказиб юбориши мумкин.

Шу тариқа, Ибрагимович "Милан" клубининг Европа лигасида қолган учта гуруҳ босқич ўйинларида – "Лилль", "Сельтик", "Спарта"га қарши баҳсларни. Бундан ташқари А Серия доирасидаги "Фиорентино", "Сампдория", "Парма" қарши ўйинларни ҳам ўтказиб юбориши мумкин. 23 декабрь куни эса "Парма" клубига қарши учрашув бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1926
Жароҳатлар Златан Ибрагимович Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича