Пике жароҳати туфайли қанча вақтни ўтказиб юбориши маълум қилинди

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пикенинг Ла Лига 10-тур "Атлетико" жамоасига қарши ўйинда олган жароҳатидан қутулиш учун қанча вақт талаб этилиши ҳақида маълумот берилди.

Футболчи тиззасидаги тўқималарининг жароҳатланиши туфайли 3 ойдан 5 ойгача вақт ўтказиб юбориши мумкин, деб маълумот бермоқда COPE нашри.

Аввалги маълумотларга кўра, "Барселона"нинг ўша ўйинда жароҳат олган яна бир ҳимоячиси Сержи Робертонинг тикланиши учун икки ой вақт талаб этилади. Шу билан бирга Усмон Дембеле ҳам ушбу ўйинда бироз лат еган.

33 ёшли испаниялик футболчи Ла Лигада 8 та ўйин ўтказди.

Ўқилган: 996
Барселона Жароҳатлар Испания чемпионати Херард Пике

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича