Ханс-Дитер Флик: Лев терма жамоада катта ишларни амалга оширди. Германия Еврода ўзини яхши кўрсатади

"Бавария" клуби ябош мураббийи Ханс-Дитер Флик Германия терма жамоасидаги касбдоши Йоахим Лев ҳақида фикр билдириб ўтди.

Лев ва Германия термаси ҳақида

"Йоахим миллий терма жамоада ажойиб ишни амалга оширди. Ёмо натижадан кейинги танқид тушунарли ҳолат, бироқ бу жамоанинг кейинги йили Еврода яхши иштирок этишига менинг ишончимга таъсир ўтказмайди".

Левнинг термага Мюллер ва Боатенгни чақирмаганлиги борасидаги қарори ҳақида

"Мураббий қарор қабул қилди, бироқ мен унинг нимага асосланаётганини тушунаман. Бу ерда гап ёш ўйинчиларнинг ривожланиши ҳақида кетмоқда, кўплаб ёш истеъдодлар бор.

Бу йўл – одатий танлов. Мен Жером ва Томаснинг "Бавария"да ўйнаётганидан кўнглим тўқ", - дейди мураббий.

Флик 2006 йилдан 2014 йилгача терма жамоада Левнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Ўқилган: 353
Бавария Германия термаси Йоахим Лёв Ханси Флик

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича