Куман "Атлетико" билан ўйин ҳақида: Нимадир ўхшамаса, ҳар доим мураббий айбдор

"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман Ла Лига 10-тур "Атлетико" жамоасига қарши ўйинда учралган мағлубиятдан кейин барча жавобгарликни ўз бўйнига олди.

"Нимадир ўхшамаса, ҳар доим мураббий айбдор бўлган. Биз ишламоқдамиз, лекин янада кучли бўлишимиз керак.

Пике ва Сержи Робертонинг жароҳати? Албатта ҳавотирдаман, бироқ ҳозир ҳеч нарса билмаймиз.

Ўйиннинг 1-бўлими 47-дақиқасида тўпни назорат қилиб туриб, гол ўтказиб юбориш мумкин эмас. Бунинг шунчаки иложи йўқ", - дейди мураббий.

Ўқилган: 2002
Атлетико М Барселона Испания чемпионати Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича