Иско "Реал"дан кетишга қарор қилди. Клуб футболчини сотишга тайёр

"Реал" ярим ҳимоячиси Иско клубни тарк этишга қарор қилди, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

Испаниялик футболчининг агенти клуб раҳбариятига мижозининг январь ойида жамоани тарк этиш истаги борлигини маълум қилди. "Реал" эса ўз навбатида 28 ёшли ўйинчини қўйиб юборишга тайёр.

As нашрининг маълумот беришича, Исконинг бу қарорга келишига бош мураббий Зинедин Зидан билан мураккаб муносабатлари ва кам ўйин амалиёти сабаб бўлмоқда.

"Реал" футболчини 60-70 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади. Жорий мавсум футболчи Ла Лиганинг 6 та ўйинида иштирок этди.

Ўқилган: 1115
Зинедин Зидан Иско Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича