"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси майдондаги машғулотларга киришди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фабиньо жароҳатидан тикланишга яқин турибди.

Бразилиялик футболчи тўп билан майдондаги машғулотларга киришди.

"Интизорлик билан кутдим. Яна майдондаман!", - деб ёзган Фабиньо машғулотларда суратга тушиб.

Ўйинчи 27 октябрь куни чемпионлар лигаси "Мидтьюлланд" жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Ўқилган: 898
Англия чемпионати Жароҳатлар Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича