Эрлинг Холанд Golden Boy совринини қўлга киритди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд Европанинг энг кучли ёш футболчисига топшириладиган Golden Boy-2020 совринига лойиқ кўрилди.

20 ёшли норвегиялик футболчи ушбу совринни қўлга киритган Скандинавия давлатларидан биринчиси бўлди.

"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анссумане Фати Web Golden Boy совринига лойиқ кўрилди – у интернет сўровномада етакчилик қилган. Умумий ҳисоб китобда эса Фати фақатгина Холандга имконият бой бериб қўйган.

21 ёшдан катта бўлмаган энг яхши италиялик футболчи деб Сандро Тонали топилди. У ҳозирда "Милан" клубида ижара асосида тўп сурмоқда.

Ўтган йили Golden Boy совринини "Атлетико" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жоау Феликс қўлга киритган эди.

Ўқилган: 1850
Golden Boy Ансумане Фати Барселона Боруссия Д Эрлинг Холанд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича