
Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси Паулу Футре "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Ювентус" сардори Криштиану Роналдуни таққослади.
"Улар икки ҳар хил ўзга сайёраликлар. Роналду ва Месси тарихдаги иккита энг яхши ўйинчилар саналади.
Чапақай сифатида Мессини ёқтираман, бироқ Криштиану – менинг ватандошим, кучли ва шиддатли. Биронтасини кучлироқ дейиш адолатсизлик бўлар. Улар ҳар хил", - дейди Футре.