"Лацио" клуби Андреа Каннаваро трансферини эълон қилди.
16 ёшли футболчи Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваронинг ўғли ҳисобланади. У римликларнинг ёшлар жамоасида тўп суради.
Аввалроқ кичик Канаварро "Гуанчжоу Эвергранд" ёшлари таркибида тўп сураётганди. Ушбу клубнинг асосий жамоасини унинг отаси бошқаради.
Фабио Каннаваронинг 16 ёшли ўғли "Лацио" футболчисига айланди
Ўқилган: 1026