"Ливерпуль" клубининг яна бир ҳимоячиси жароҳат олди

"Ливерпуль" клуби тиғиз тақвим туфайли кўплаб жароҳатлар ортидан футболчилар етишмовчилигидан азият чекмоқда.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича, яқин ўйинларда иштирок этиши сўроқ остида бўлган яна бир футболчи Рис Уильям бўлиб турибди. 19 ёшли ўйинчи Англия U21 терма жамоаси таркибида Албанияга қарши учрашувда жароҳати туфайли таркибга кира олмади. Рис бош мураббийга ўзининг соғлиғидан шикоят қилган ва уни клуб ихтиёридан қайтаришни қарор қилди.

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Уильямснинг жароҳати жиддий бўлмайди ва Премьер-лига доирасида 9-тур "Лестер Сити"га қарши ўйинда сафга қайтади деб умид қилмоқда. Ушбу баҳс Ливерпульда 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўқилган: 788
Англия чемпионати Жароҳатлар Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича