"Реал" клуби "Бавария" ҳимоячиси Давид Алабани сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Kicker нашрининг маълум қилишича, мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан 28 ёшли футболчи билан тўғридан-тўғри алоқа қилмоқда.
Бироқ австриялик ўйинчининг йилига 20 млн евро маош ва унинг агенти Пини Захавига ҳам 20 млн евро миқдоридаги комиссия пулларини тўлаш "Реал" учун жуда ҳам кўп пул сарфлаш деб бахоламоқда.
"Реал" клубидагилар Алабанинг катта эҳтимол билан "ПСЖ"га ўтади деб ҳисобламоқда. Алабага "Челси" клуби ҳам қизиқиш билдирган, бироқ лондонликлар трансфер учун дадил қадамлар ташагани йўқ.
Зидан Алаба билан трансфер борасида гаплашмоқда. Бироқ "Реал" у истаган маошни бермоқчи эмас
Ўқилган: 1859