Каземиронинг коронавирусга топширган тести манфий чиқди. Милитао ва Азар эртага текширувдан ўтади

"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро Испания чемпионатининг 10-тур "Вильярреал" жамоасига қарши ўйинида иштирок этиши мумкин бўлди.

Sport.es нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчининг сўнгги тест натижалари унда коронавирус йўқлигини кўрсатган. Унинг инфекцияга чалингани ҳақидаги маълумотлар 7 ноябрь куни тарқалган эди.

Эртага ҳимоячи Эдер Милитао ва ярим ҳимоячи Эден Азар тест топширишади. Уларнинг жавоби манфий бўлса, улар ҳам жамоага қўшилиши мумкин бўлади.

Ўқилган: 721
Испания чемпионати Каземиро Коронавирус Реал Мадрид Эден Азар Эдер Милитао

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича