
"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро Испания чемпионатининг 10-тур "Вильярреал" жамоасига қарши ўйинида иштирок этиши мумкин бўлди.
Sport.es нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчининг сўнгги тест натижалари унда коронавирус йўқлигини кўрсатган. Унинг инфекцияга чалингани ҳақидаги маълумотлар 7 ноябрь куни тарқалган эди.
Эртага ҳимоячи Эдер Милитао ва ярим ҳимоячи Эден Азар тест топширишади. Уларнинг жавоби манфий бўлса, улар ҳам жамоага қўшилиши мумкин бўлади.