"Атлетико" ярим ҳимоячиси "ПСЖ"га ўтишни муҳокама қилишдан бош тортмоқда

Ярим ҳимоячи Жоау Феликс "Атлетико"ни тарк этмоқчи эмас.

As нашрининг маълум қилишича, мавсумнинг омадли бошланиши португалиялик футболчига нисбатан "ПСЖ" клуби томонидан қизиқиш пайдо қилди.

Бироқ 21 ёшли ўйинчи фақатгина Мадрид жамоаси сафида ўйнаш ҳақида ўйламоқда ва шунинг учун ҳам парижликлар билан ҳар қандай музокаралар олиб боришдан бош тортмоқда.

Жорий мавсум Феликс Ла Лиганинг 7 та ўйинида 5 та гол уришга эришган.

Ўқилган: 1626
Атлетико М Жоау Феликс Испания чемпионати ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича