Йоахим Лев Миллатлар лигаси доирасида кечган Испанияга қарши ўйинда қабул қилиб олинган (0:6) йирик мағлубиятдан кейин ҳам бош мураббий вазифасини бажаради.
60 ёшли мутахассис Германия футбол қўмитаси раҳбари Фритц Келлер ва Германия термаси бош менежери Оливер Бирхоф билан учрашди. У ерда жамоа тушиб қолган инқироз муҳокама қилинган.
Томонлар қуйидаги қарорларни қабул қилди: Лев истеъфо бермайдиган бўлди, унинг раҳбарлари ҳам кетмайди. Мураббий жамоани 2021 йилнинг ёзида бўладиган Европа чемпионатига тайёргарликни давом эттиради.
Аввалроқ, "Бавария" клуби бош мураббийи Ханс Флик Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар тарқалган эди.
Йоахим Лев Испания билан 6:0 дан кейин Германия терма жамоасидан кетмайди
Ўқилган: 2795