Педри: Месси билан ўйнаш – ҳаётнинг совғаси. Олдин мен уни телевизорда ёки ўйинларда кўрганман, энди эса у мен билан гаплашади

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Мессининг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Леонинг ҳаракатларига мослашиб бўлмайди. Нафақат унинг балки бутун жамоанинг ўйинига кўникиш қийин.

Месси истаган нарсасини истаган пайтида қиладигандай туюлади. Ҳаммасидан кўпроқ унинг ортидан икки ёки уч ҳимоячини ортда қолдириб гол уриши мен ҳайрон қолдиради. Албатта бу ажойиб. Олдинлари мен уни телевизор орқали кўрганман, энди эса у мен билан гаплашади.

У билан бирга ўйнашни орзу қилганман. Бу ҳаётнинг менга берган совғаси", - дейди Педри.

Ўқилган: 2051
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича