"Атлетико" клубининг собиқ ҳужумчиси Диего Форлан мадрид клубининг жорий мавсумдаги имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Улар жамоани сақлаб қолишди, ҳар бир чизиқда ажойиб ўйинчилар бор.
Ла Лига – жуда ҳам тиғиз мусобақа ва биз катта клублар ҳам очко йўқотаётганини кўрмоқдамиз. Чемпионлар лигасида "Атлетико" ҳам кучли таркиб билан ўйнашга мажбур бўлмоқда. Улар соврин учун курашга жуда ҳам яқин бўлиб турибди ва яна пойгага қайтиши мумкин.
"Атлетико" Луис Суарес тушиб қолган қийин вазиятдан унумли фойдаланди. Суареснинг трансфери жуда ҳам фойдали бўлди ва бу уни исботламоқда", - дейди Форлан.
Диего Форлан: "Атлетико" совринлар учун курашга қўшилади. Суарес – жуда ҳам яхши трансфер
Ўқилган: 2103