Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячи Жованни Рейна билан янги 2024 йилгача амал қилувчи шартнома имзолади.
ESPN нашрининг маълумот беришича, ушбу воқеа бугун футболчининг таваллуд топган кунида амалга оширилган. Рейна 18 ёшга кирди.
Футболчининг аввалги шартномаси 2021 йил июнь ойига амал қилар эди. Энди янги шартномага кўра ўйинчи йилига 2,5 млн евро маош олади.
Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи билан "Реал" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдиришган. Унинг ўзи эса фаолиятини Бундеслигада давом эттиришни истамоқда.
Жорий мавсумнинг 3 та ўйинида Жованни 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширишга эришган.
"Боруссия" Дортмунд клуби бугун 18 ёшга тўлган футболчиси билан янги шартнома имзолади
Ўқилган: 15096