Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Сурияга ютқазиб қўйди

Ўзбекистон миллик терма жамоаси ва Сурия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда сурияликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 11-дақиқасидаёқ бизникилар ўн киши бўлиб қолишди. Хожиакбар Алижонов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим бошида Маҳмуд Ал Мавас сурияликларни олдинга олиб чиқди.

57-дақиқада сурияликлар ҳам четлатишга учради. Қолган вақтда устунлик Ўзбекистон томонидан бўлди, бироқ ҳамюртларимиз рақиб дарвозаси томон йўл топа олишмади.

Ўртоқлик ўйини
Сурия - Ўзбекистон 1:0
Гол: Маҳмуд Ал Мавас 48, - 1:0.

Сурия: 1.Иброҳим Алма, 2.Юссуф Ал Ҳамви, 3.Моуаиад Алажа, 4.Фарис Ал Арнаут, 5.Амар Ал Мидани, 6.Камел Хмеишеҳ, 7.Аиас Аосман, 10.Маҳмуд Ал Мавас, 12.Муҳаммад Осман, 16.Маҳер Даабул, 21.Алаа Эдин Дали.

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Азизжон Ғаниев,  8.Ойбек Бозоров (17.Достонбек Ҳамдамов, 61), 10.Жалолиддин Машарипов (18.Хожимат Эркинов, 61), 18.Лутфулла Тўраев (13.Санжар Қодирқулов, 82), 19.Бобир Абдихолиқов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 76), 21.Игорь Голбан (15.Мурод Холмуҳаммедов, 68), 22.Жамшид Искандеров (9.Аброр Исмоилов, 68), 23.ИброҳимҲалил Йўлдошев. 
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 11, Исломжон Қобилов 65, Мурод Холмуҳаммедов 79.
Четлатиш: Ҳожиакбар Алижонов 11. Юссуф Ал Ҳамви 57.

Ўқилган: 3138
Сурия терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича