"Бавария" клуби Боатенгга ҳеч нарса демаган. Ўйинчининг агентлари унинг кетиши ҳақидаги янгиликлардан ҳайратда

"Бавария" клуби ҳимоячиси Жером Баотенг клубни 2021 йилнинг ёзида клубни тарк этиши мумкин.

Sport Bild нашри журналисти Кристиан Фальк мюнхен клуби 32 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди деб маълумот берган.

Ўз ўрнида "Бавария" клуби Боатенга ўз қарори ҳақида маълумот бермаган. Ўйинчининг агенти медиа оламида тарқалаётган янгиликлардан ҳайрон бўлишган.

Германиялик футболчи "Бавария" клуби сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ушбу мавсум Жером Бундеслиганинг 6 та ўйинида иштирок этган.

Ўқилган: 11896
Бавария Германия чемпионати Жером Боатенг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича