Деян Ловрен: Дам олиш йўқ, мавсум олди тайёргарлик йўқ, тиғиз тақвим. Кроос ҳақ

"Зенит" клуби ҳимоячиси Деян Ловрен "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроосни қўллаб қувватлади. Германиялик футболчи олдинроқ ўйинчиларнинг мусобақалар ва ўйинлар кўплиги туфайли чарчаб қолиши ҳақида гапирган эди.

"Одамлар шунча жароҳатлар қаердан келаётганини сўрашади. Ҳаммаси оддий – ўйинлар сонининг кўплиги, тикланиш учун вақт йўқлиги ва йилнинг қандай бўлганини айтмаса ҳам бўлади.

Дам олиш учун имконият йўқ (шахсан ўзимда дам олиш учун саккиз кун вақт бўлди), яхши мавсум олди тайёргарлик бўлмади шу билан бирга тиғиз тақвим!

Тони Кроос ҳақли. Кўпчилик мураббийлар бир неча маротаба шу ҳақида гапиришди, лекин ҳеч ким эшитмаяпти.

Ўйинлар тақвимини қиладиган одам ўйлаб кўриши керак", - деб ёзган Ловрен твиттерда.

Ўқилган: 1291
Деян Ловрен Европа футболи Зенит

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича