"Бавария" клуби Закарияга қизиқиш билдирмоқда ва агентлари билан алоқага чиқди

Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Денис Закария "Бавария"нинг диққат марказига тушди.

Мюнхен клуби вакиллари бир неча маротаба швейцариялик футболчининг агентлари билан бир неча маротаба алоқага чиқди, деб маълумот бермоқда Sky Sport Deutschland нашри.

Шу билан бирга футболчининг қишги трансферлар мавсумида бошқа клубга ўтиши деярли йўққа чиққан, чунки у тиззасидаги жароҳатидан кейин тикланмоқда. Шу жароҳат туфайли у Бундеслиганинг жорий мавсумдаги биронта ўйинида иштирок этгани йўқ.

Аввалги маълумотларга кўра, Закарияга "Манчестер Сити" клуби ҳам қизиқиш билдирган.

Ўқилган: 5196
Бавария Боруссия М Германия чемпионати Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича