Браим Диас: Златан – менинг отам билан тенг, бироқ у ҳали ҳам натижа кўрсатмоқда

Ижара асосида "Милан" клубида тўп сураётган Браим Диас "россонерилар" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

"Ибрагимович – менинг отам билан тенг, бироқ у ҳали ҳам натижа кўрсатмоқда. Футболда ёш кўп нарсани ҳал қилмайди ва у бунга исбот бўлиши мумкин.

Менинг у билан муносабатим яхши, кўп маслаҳатлар беради ва биз яхши келишамиз", - дейди испаниялик футболчи.

Диас 21 ёшда бўлса, Златан ҳозир 39 да.

Ўқилган: 1815
Златан Ибрагимович Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича