"Бавария" клуби январь ойида Алабани сотмайдиган бўлди

"Бавария" клуби ҳимоячи Давид Алабани қишги трансфер мавсумида сотмоқчи эмас, деб маълумот бермоқда Sport Bild нашри.

Футболчининг 2021 йил ёзда шартномаси якунланишига қарамай, мюнхенликлар январь ойидаги трансфер мавсумида уни сотишдан бош тортади.

"Бавария" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам Алабанинг жамоада узоқроқ қолишини истайди.

Алаба "Бавария" клубида 12 йил тўп сурди. Аввалги маълумотларга кўра, "Реал" ва "Барса" клублари ўйинчи учун асосий даъвогарлар бўлиб тургани, бироқ шу билан бирга "Ливерпуль", "Сити", "Ювентус" ёки "ПСЖ"нинг таклифларини кўриб чиқишга тайёр эканлигини айтган.

Ўқилган: 5698
Бавария Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича