Неймар "ПСЖ" клуби билан шартномасини узайтиришга тайёр

"ПСЖ" клуби ва Неймар шартнома узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бразилиялик футболчи ҳозирги 32 млн евро миқдоридаги маошининг сақланиши шарти билан янги 5 йиллик шартнома имзолашга тайёр, деб маълумот бермоқда ESPN нашри.

Шу билан бирга Неймар "ПСЖ" клуби спорт директори Леонардодан клуб режаларига кўра маълум бир кафолатлар берилишини сўраган. Томонлар бир келишувга эриша олишига умид қилмоқда.

Неймарнинг "ПСЖ" клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Ўқилган: 2031
Неймар ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича