Португалия терма жамосининг бош мураббийи Фернанду Сантуш "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг соғлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг 7-тур "Лацио" клубига қарши ўйинда футболчи 76-дақиқада алмаштирилган эди. Майдонни тарк этаётганида Роналду бироз оқсоқланган ва бош мураббий Андреа Пирлога оёғини қайириб олганини айтган эди.
"Роналду майдонда ишлади. У машғулотларда тўлиқ қатнашди ва соғлигига шикоят қилмади, чунки мен якшанба куни унда ҳеч қандай муаммоси йўқлигини билар эдим.
Роналду ҳар учта ўйинда ҳам иштирок этишга тайёр", - дейди Сантуш.
Португалия терма жамоаси Андорра билан ўртоқлик ўйинини ўтказади, миллатлар лигаси доирасида эса Франция ва Хорватия термалари билан куч синашади.
Фернанду Сантуш: Роналду ҳар учта ўйинда ўйнашга тайёр. Унда муаммо йўқ
Ўқилган: 2261