"ПСЖ" клуби бир қатор етакчилари билан шартнома узайтириш борасида музокараларни бошлади

"ПСЖ" клубининг спорт директори Леонардо бир қатор ўйинчилари билан келишувни узайтирмоқчи.

"Биз Неймар, Мбаппе ва Ди Мария билан шартнома узайтириш борасида музокараларни бошладик.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, "ПСЖ" клуби бу йили молиявий зарар кўрган, мураккаб вазиятдамиз. Лекин Мбаппе ва Неймар билан тўғридан тўғри алоқа қилмоқдамиз", - дейди Леонардо.

"ПСЖ" ва Ди Мария ўртасидаги келишув 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилса, Неймар ва Мбаппенинг шартномалари 2022 йил ёзигача тузилган.

Ўқилган: 1684
Анхель Ди Мария Килиан Мбаппе Неймар ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича