Златан "Олтин тўп" ҳақида: Ўз кучимни ҳис қилишим учун менга яккалик совринлар керак эмас

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович якка совринлар ҳақида гапириб ўтди.

- Сизга "Олтин тўп" ёки бошқа якка тартибдаги совринлар насиб қилмаганидан афсусдамисиз?

- Йўқ. Совринлар – яхши нарса, лекин улар менга ўз кучимни ҳис қилиш учун керак эмас. Бор кучим билан жамоадошларимга ёрдам беришга ҳаракат қиламан ва ўйнайман. Бор гап шу, - дейди Златан.

А Сериянинг 2020/21 мавсумида Ибрагимович 8 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширишга эришган.

Ўқилган: 1260
Златан Ибрагимович Милан Олтин тўп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича