"Эвертон" ҳужумчиси "Ювентус"да ўйнаш учун бир йил мактабга бормаган

"ПСЖ" сафида ижарада тўп сураётган "Эвертон" клуби ҳужумчиси Мойзе Кин "Ювентус"да ўйнаш учун онасини алдагани ҳақида гапириб ўтди.

"Онам менинг мактабга боришимни истар эди, лекин мен бормаганман чунки эрталаб биринчи жамоа машғулот олиб борган.

Шундай экан йил давомида онам менга қўнғироқ қилганида: Ҳа-ҳа, ҳавотир олманг ҳаммаси яхши" деб эдим.

Биринчи жамоага 2016 йили 16 ёшимда дебют қилганман, онам мени телевизорда кўрганида кўзларига ишона олмаган.

Ўйиндан кейин уйга қўнғироқ қилиб: "Она, мен бир йил мактабга бормадим. Ишингизни ташланг ва мен билан яшашга Туринга келинг" деганман, - деб айтиб бермоқда Кин.

Ўқилган: 1347
Мойзе Кин Эвертон Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича