"Реал" ўйинчилари Зиданнинг қарорларидан ҳайратда

"Реал" клубининг бир қатор ўйинчилари Ла Лига "Валенсия" жамоасига қарши ўйинда Зиданнинг илк дақиқалардан майдонга тушадиган футболчилар танловидан лол қолишган, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

Футболчиларни ҳимоячи Ферлан Менди ва ярим ҳимоячи Тони Крооснинг асосий таркибдан ўрин олмагани ҳайрон қолдирган, уларнинг ўрнига илк дақиқаларда учрашувни Марсело ва Иско бошлаган. Кроос 76-дақиқада майдонга туширилган бўлса, Менди умуман ўйнамади.

"Реал" ўйинчилари ҳали ҳам Зиданнинг қарорларини ҳурмат қилишади, бироқ унинг қарорлари футболчиларда шубҳа уйғотган.

"Реал" клуби ҳозирда Ла Лигада 4-поғонани банд қилиб турибди.

Ўқилган: 2768
Валенсия Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича