УЕФА консултанти Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Хабарингиз бор, ЎФА ва УЕФА ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик доирасида УЕФА техник консултанти Рожер Мейхри юртимизда фаолият олиб бормоқда.

Ўтган куни УЕФА мутахассиси ЎФА масъул ходимлари билан Сирдарё вилоятида бўлди.  

Ушбу сафарда у Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда футбол маҳорат мактабларига ташриф буюриб,  мазкур даргоҳда фаолият олиб бораётган мураббийлар иши билан танишди.

Чунингдек,  Рожер Мейхри Гулистон шаҳар БЎСМ фаолиятини ҳам яқиндан ўрганиб,  керакли тавсиялари билан ўртоқлашди.  Машғулотларда иштирок этаётган тарбияланувчилар ҳамда уларнинг мураббийлар билан яқиндан мулоқот қилиб,  уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берди.

Ташриф сўнггида УЕФА вакили “Янгийер” клуби стадионида бўлиб,  бу йерда болалар ва ўсмирлар футбол билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилган мавжуд шароитларни кўздан кечирди.

Ўқилган: 1379
Бошқа хабарлар Вилоятларимиз футболи ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича