Футболчиларимиз МТЖ машғулотларида фаол

Хабарингиз бор, Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ноябрдан бошлаб, мазкур ойга режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинини пойтахтимизда бошлади.

Ушбу йиғин доирасида терма жамоамиз БААнинг Дубай шаҳрида  12 ноябрь куни Сурия ва 17 ноябрь куни Ироқ термаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирган.

Бош жамоамизнинг мазкур йиғинига “Навбаҳор”нинг икки нафар аъзоси –тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан ҳамда маҳоратли ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев ҳам жалб этилишган.

Вадим Абрамов шогирдлари бугунги машғулотни “Бунёдкор” академияси майдонида ўтказишди ва унда Игорь Голбан ҳамда Азизбек Турғунбоев ҳам фаол иштирок этишди.

Миллий терма жамоамиз аъзолари Тошкентдаги йиғинни бугун якунлашди ва эртага тонгда Тошкент  - Дубай ҳаво рейси орқали самолётда БААга йўл олишади ҳамда машғулотларни Дубайда давом эттиришади.    

Терма жамоамиз футболчиларига машғулотларда куч-қувват, бўлажак ўйинларда омад ёр бўлиши, жамоамиз вакилларининг эса ўртоқлик баҳсларида ўзларининг энг яхши жиҳатларини намойиш этиб, миллий термамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссаларини қўшишларига тилакдошмиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.   

Ўқилган: 2265
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича